Ўзбекистонда электромобил қувватлаш станциялари сони 1400 тага етди
Станциялар сони бир йил ичида 2,5 баробарга ошган. Уларнинг 70 фоизи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига тўғри келади.

1 май ҳолатига, Ўзбекистонда электромобилларни қувватлаш станциялари сони 1399 тага етди. Бу – бир йил олдингидан 2,5 баробарга кўп. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар бермоқда.
Қувватлаш станцияларининг 820 таси ёки 59 фоизи Тошкент шаҳрида жойлашган. Тошкент вилоятида 154 та станция мавжуд.
Наманганда 70 та, Самарқандда 67 та, Жиззахда 50 та қувватлаш станцияси бор. Бундай нуқталарнинг сони Фарғонада 43 та, Бухорода 39 та, Қашқадарёда 32 та, Сурхондарёда 27 та, Андижонда 26 та, Навоийда 23 та, Хоразмда 21 та, Қорақалпоғистонда 14 та, Сирдарёда 13 тани ташкил этади.
Республика бўйлаб электромобилларни қувватлаш станцияларидан 92 минг киши фойдаланмоқда.
Ҳукуматнинг ўтган йил ноябрдаги қарорида, 2025 йилда 21 548 та қувватлаш станцияларини ўрнатиш кўзда тутилган.
Ўтган йили, шунингдек, электромобилни уйда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилиниши айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, 1 майдан эътиборан янги электромобиллар учун утилизация йиғими 3 баробарга ошиб, 45 млн сўм деб белгиланди.
Мавзуга оид

23:20 / 03.05.2025
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди

16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда

22:08 / 02.05.2025
Тошкентда уйда гиёҳванд ўсимлигини етиштирган шахслар қўлга олинди

20:17 / 02.05.2025