Қоракўл ҳокими 600 млн сўм пулни тўламаслик учун фермерга босим қиляпти – Фермерлар кенгаши вакили
Суднинг қарорини бажармаслик – 600 млн сўм пулни фермерга тўламаслик учун Қоракўл тумани ҳокими фермерга жисмоний ва маънавий босимлар ўтказиб келяпти, дейди Фермерлар кенгаши бош ҳуқуқшуноси Чорихон Қодиров. 200 гектардан ошиқ ерда кўптармоқли хўжалик ташкил қилиб, узоқ йиллардан бери самарали ишлаб келган фермер онахон туман ҳокимининг ноқонуний ҳаракатларидан жабр кўриб келаётгани айтилмоқда.
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги “Дўрман омад нури” фермер хўжалиги раҳбари Олтин Соттиева туман ҳокимининг турли босимларига учрамоқда. Бу ҳақда унинг ўзи Kun.uz’га берган интервьюсида айтиб ўди.

Маълум бўлишича, Қоракўл тумани ҳокимининг 2018 йил 7 июндаги 945-сонли қарори билан “Дўрман омад нури” ҳамда “Учқун Дўрман замини” фермер хўжаликларининг ижара шартномаси бекор қилинган. “Дўрман омад нури” фермер хўжалишининг жами 105,39 га, “Учқун Дўрман замини” фермер хўжалигининг эса 100,92 га ер майдони туман ҳокимлиги заҳирасига олинган. Kun.uz ўшанда бу ҳолатни ўрганиб, суриштирув эълон қилганди.
2019 йил 11 февралда Қоракўл тумани ҳокимининг тегишли қарорлари билан “Дўрман омад нури” фермер хўжалигига 111,42 га, “Учқун Дўрман замини” фермер хўжалиги 100,92 га ер майдонлари қайтарилиб, улар билан ер ижара шартномаси қайта расмийлаштирилган.
Бухоро вилояти Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Дўрман омад нури” ва “Учқун Дўрман замини” фермер хўжаликлари манфаатида судга ариза киритган. Унда ферер хўжаликлари томонидан ер майдонларига 2017 йил ноябрдан 2018 йил июл ойигача бўлган даврда қилган ҳаражатлари ва олиши мумкин бўлган даромадларини Қоракўл тумани ҳокимлигидан ундириш сўралган.
Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, туман ҳокимлигидан “Дўрман омад нури” фермер хўжалиги фойдасига 273 млн 979 минг сўм, “Учқун Дўрман замини” фермер хўжалиги фойдасига эса 333 млн 286 минг сўм ундирилиши белгиланган.
Аммо орадан шунча вақт ўтганига қарамай туман ҳокимлиги томонидан ушбу маблағ тўлаб берилмаган. Ундирув ҳокимликка қаратилганда “оёғи оғирлашиб” қоладиган МИБ ҳам бу ҳолатда ундирувни таъминлаш учун ҳокимлик мулкини ҳатлаш каби чораларни кўрмаган.
Хўжалик раҳбари Олтин Соттиевага кўра, Қоракўл тумани ҳокими қарздорликни қоплаб бермаслик учун унга нисбатан турли босимларни амалга оширмоқда.
Олтин Соттиева олдинроқ туман ҳокими ўз мансабидан фойдаланиб, ерини олиб қўйиш учун бир қанча тазйиқлар ўтказганини айтганди.
Мавзуга оид

13:29 / 22.04.2025
Ҳокимларнинг гаровида қолаётган соҳа. Мақбуллаштириш жараёнидаги бедодликлар – уч фермер мисолида

11:19 / 02.04.2025
Юқори ҳосил олган фермерлар уч карра кам ер солиғи тўлайди

15:49 / 01.04.2025
Бекободлик фермерлар “ёрилди”

09:30 / 18.03.2025