Ўзбекистон | 16:21
2193
1 дақиқада ўқилади

Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди

Шамсиддин Тожиев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Олий суднинг судьяси лавозимидан озод этилди.

Шамсиддин Тожиев

Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорига асосан Шамсиддин Мамарежабович Тожиев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Шамсиддин Тожиев 1979 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтининг бакалавр босқичини, 2003 йилда шу институтнинг магистратурасини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Олий судда маслаҳатчи лавозимидан бошлаб, кейинчалик турли лавозимларида фаолият юритган.

2008—2013 йилларда жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди судьяси, 2013—2015 йилларда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси бўлган. 2015 йилдан Олий суд судьяси лавозимига сайлангунига қадар Учтепа туман суди раиси лавозимида ишлаб келган.

Мавзуга оид