Ўзбекистон | 20:36 / 30.04.2025
1636
2 дақиқада ўқилади

1-2 май кунлари айрим ҳудудларда сел-сув тошқини юз бериши мумкин

Ойнинг илк кунларида ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

1-2 май кунлари ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қайд қилинишича, табиий офат хавфи юзага келадиган ҳудудлар қуйидагилар:

- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;

- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманлари;

- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари;

- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;

- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари;

- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;

- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;

- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.

Таъкидланишича, айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса сув босишига олиб келиши мумкин.

Мавзуга оид