Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
23-27 май кунлари ёмғир ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юз бериши мумкин:
- Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
- Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Жиззах вилояти — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
«Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин», — дейилади хабарда.
Аввалроқ 25 майдан 2 июнга қадар Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати меъёрга нисбатан паст бўлиши тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

22:59 / 04.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади

12:16 / 01.08.2025
Ҳафта охирида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради

14:54 / 30.07.2025
Президент масъуллар ва ҳокимларни об-ҳавони баҳона қилмасдан, шароитга мослашиб ишлашга чақирди

18:58 / 29.07.2025