Жаҳон | 19:04
1278
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги ресторанда юз берган ёнғин оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

ХХР етакчиси Си Жинпинг ёнғин сабабини тезроқ аниқлашни талаб қилиб, барча айбдорларни жавобгарликка тортишга ваъда берди.

Фото: AP

Хитойнинг Ляоян шаҳридаги ресторанлардан бирида юз берган ёнғин оқибатида 22 киши ҳалок бўлди ва уч киши жароҳат олди, деб хабар беради Xinhua агентлиги.

Қайд этилишича, 29 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 ларда Ляонин провинцияси Ляоян шаҳридаги ресторанларнинг бирида ёнғин чиққан. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса жойига тезкор ҳаракатланиш гуруҳини юборган.

Ляоян шаҳри ва Ляонин провинцияси расмийлари қутқарув ишлари учун керакли кучларни жалб этган.

ХХР етакчиси Си Жинпинг мурожаат йўллаб, яқинлашиб келаётган 1 май байрами арафаси бундай ҳолатларга қарши туриш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган. У ёнғин сабабини тезроқ аниқлашни талаб қилиб, барча айбдорларни жавобгарликка тортишга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, 8 апрелга ўтар кечаси Доминикан пойтахтидаги Jet Set клубининг томи қулаб тушган эди. Ҳодиса оқибатида 218 киши ҳалок бўлган, шунингдек, 189 киши жароҳат олганди.

Мавзуга оид