Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди
Кучли шамол сабаб Миробод туманида дарахт иккита Cobalt устига қулади. Ҳодиса жойида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.

Фото: Миробод тумани ҳокимлиги
Миробод тумани ҳокимлиги кучли шамол сабаб автомобиллар устига дарахт қулагани юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, дарахт қулаши оқибатида инсонларга шикаст етмаган. Иккита Cobalt русумидаги автомашина зарар кўрган.
Ҳозирда ҳодиса жойида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.
Ҳокимлик ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмасликни сўради. Шунингдек, фавқулодда ҳолатларда 1050 ва 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 рақамларига қўнғироқ қилиш мумкинлигини эслатиб ўтди.
Ўз навбатида пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳам Тошкент шаҳри ҳудудида кучли шамол кузатилаётгани, транспорт воситаларини дарахтлар ва темир қурилмалар тагига қўймаслик, ёш болаларни қаровсиз кўчага чиқармасликдан огоҳлантирди.
Мавзуга оид

09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди

10:28 / 16.05.2025
Баҳор мавсумида қанча дарахт кўчатлари ўтқазилгани айтилди

08:56 / 05.05.2025
Тошкентда Malibu-2 ва скутер тўқнашувида икки киши жароҳатланди

13:59 / 30.04.2025