Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқда Isuzu иштирокида ЙТҲ рўй берди
Юк машинаси тормози ишламай қолиши сабабли темир тўсиққа урилган.

Фото: Видеодан кадр
Қамчиқ довонида Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар қилди.
Ҳолат 2025 йилнинг 28 апрел куни соат 11:35 ларда Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи А-373 Тошкент — Ўш автомобил йўли Тошкент — Водий йўналишининг 157-километрида содир бўлган. Қайд этилишича, Isuzu юк машинасининг тормоз тизимида носозлик келиб чиққани сабабли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилган.
Ҳодиса оқибатида Isuzu ҳайдовчиси машина кабинаси ичида қисилиб қолган. У қўл соҳаларидаги шилиниш жароҳати билан Поп тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Мавзуга оид

11:58 / 18.07.2025
Юнусободда Cobalt, BYD ва Mercedes-Benz тўқнашди

11:24 / 18.07.2025
Мустақиллик кўчасида рул бошқарувини йўқотган ҳайдовчи йўл иншоотларига урилди

10:43 / 17.07.2025
Қамчиқ довонида ичида тўрт киши бўлган «Спарк» хандаққа тушиб кетди

10:00 / 13.07.2025