Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
Зилзила эпицентри Ўш вилоятида жойлашган. Андижон вилояти ҳудудида сезилиш кучи — 2-3 балл.

Фото: Getty images
14 апрел куни соат 22:11 да Қирғизистон ҳудудида 3,8 магнитудали ер қимирлаши содир бўлди. Зилзила эпицентри Ўш вилоятида, 10 км чуқурликда жойлашган.
Ўзбекистон ФВВ қўшни мамлакатдаги зилзила эпицентрида сезилиш кучи 4 балл бўлганини хабар қилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 312 километр жанубий-шарқда.
Зилзила Андижон вилоятининг қуйидаги қатор туманлари ҳудудида сезилган:
- Хўжаобод туманида 3 балл,
- Қўрғонтепа туманида 3 балл,
- Жалақудуқ туманида 3 балл,
- Булоқбоши туманида 2-3 балл,
- Хонобод туманида 2-3 балл,
- Марҳамат туманида 2 балл,
- Андижон туманида 2 балл,
- Андижон шаҳрида 2 балл,
- Асака туманида 2 балл,
- Пахтаобод туманида 2 балл.
Эслатиб ўтамиз, 13 апрел куни Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сезилган эди.
Мавзуга оид

17:56 / 15.04.2025
Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг ҳудудий саноат ярмаркаси билан танишди

16:50 / 15.04.2025
Қирғизистоннинг собиқ президенти учун 11 йил қамоқ жазоси сўралди

12:03 / 15.04.2025
Шавкат Мирзиёев Андижонга борди

15:04 / 14.04.2025