Истанбулнинг собиқ мэри устидан суд жараёни ёзга қолдирилди
Экрем Имомўғли устидан иккита жиноий иш бўйича суд июнь ва июл ойларида ўтказилади.

Фото: Depophotos
Туркиянинг Истанбул шаҳри мэри Экрем Имомўғли устидан суд маҳкамаси жорий йил ёз ойига қолдирилди, деб хабар берди DW.
Қайд қилинишича, иккала иш ҳам қолдирилди: бош прокурор Оқин Гюрлекка нисбатан «таҳдид» иши ва Бейликдюзюдаги иш даври билан боғлиқ «тендер манипуляцияси» иши. Биринчи иш 16 июнда, иккинчиси 11 июлда кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, Истанбул мэри ва унинг шериклари 19 март куни коррупция, порахўрлик ва пора беришда айбланиб, ҳибсга олинган эди.
Мэр ва унинг шериклари ҳибсга олинганидан сўнг, эҳтимолий оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш мақсадида Истанбулда 4 кунга намойишлар ўтказиш тақиқланди. Шаҳарда йўлларда ҳаракатланиш ва айрим метро линияларининг иши чекланди. Кейинчалик бутун Туркияда оммавий норозилик намойишлари бошланди.
Мавзуга оид

13:32 / 12.04.2025
Истанбул собиқ мэри Имомўғли прокурорга таҳдид қилгани учун судланмоқда

18:19 / 09.04.2025
Ўзбекистон фуқаролари Туркияда яшаш учун рухсатнома эгалари орасида етакчилар қаторида

17:01 / 08.04.2025
Эрдўған мухолифат партияси етакчисини судга берди

14:50 / 07.04.2025