Транспорт вазирлиги Қозоғистон орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни огоҳлантирди
Ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақирилди.

Фото: Миграция агентлиги
Транспорт вазирлиги Қозоғистон орқали транзит ҳаракатланаётган ўзбекистонлик ҳайдовчиларга мурожаат қилди.
Қайд қилинишича, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудига киришда тақиқ борлиги сабабли муаммоларга дуч келмоқда. Қозоғистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун маъмурий чора кўрилган ва жарима белгиланган, аммо жаримани тўламаган ҳайдовчиларга нисбатан тақиқ қўйилган.
Улар Қозоғистоннинг «Каспи банк» онлайн тизими орқали жаримани тўлагандан сўнг, тақиқни олиб ташлаш бўйича чоралар кўрилади.
Транспорт вазирлиги ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақирди.
Мавзуга оид

23:07 / 05.07.2025
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди

16:00 / 04.07.2025
Ғарбий Қозоғистонда сайғоқларни овлаш бошланди

20:13 / 01.07.2025
Қозоғистоннинг Россия билан чегарасида юк машиналари тўпланиб қолди

20:14 / 30.06.2025