Екатеринбургда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди
Ушбу фуқароларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари яроқсиз ҳолга келгани сабаб ватанга қайтиш гувоҳномаси ҳеч қандай тўловлар ундирилмасдан расмийлаштирилган.

Фото: dunyo.info
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари томонидан Екатеринбург шаҳрида оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг вояга етмаган фарзандларига амалий ёрдам кўрсатилди.
Бош консулхонадан олинган маълумотларга кўра, 1 апрел куни Ўзбекистон фуқароси М.Т. Екатеринбург шаҳрида вақтинча яшаётган қизи ва унинг болаларини турмуш ўртоғининг зулмидан озод қилиш ҳамда доимий яшаш манзилига етиб олишига амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
Мазкур оила 2024 йил январ ойида Екатеринбург шаҳрига ишлаш мақсадида келган. Оиладаги келишмовчиликлар, доимий тазйиқ ва уруш жанжал аёлга жиддий руҳий таъсир кўрсатган.
Бош консулхона ходимлари ушбу оила яшаётган хонадонда бўлиб, мавжуд ҳолат билан яқиндан танишган.
Шундан сўнг аёл ва унинг болалари вақтинча уй-жой билан таъминланган. Ўзбекистон фуқароларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари яроқсиз ҳолга келгани ва молиявий қийин аҳволда қолгани учун ватанга қайтиш гувоҳномаси ҳеч қандай тўловлар ундирилмасдан расмийлаштирилган. Шунингдек, Екатеринбург—Самарқанд авиақатновига чипта харид қилиб берилган.
Ўзбекистон фуқаролари 8 апрел куни Екатеринбург шаҳридаги «Колсово» халқаро аэропортидан Самарқанд вилоятига кузатиб қўйилган.
Мавзуга оид

23:04 / 16.04.2025
Россияда ижарага берилган квартирадан тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди

17:05 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди

13:29 / 16.04.2025
Трамп нолегал мигрантларга «ўзи ихтиёри билан мамлакатни тарк этиш» дастурини эълон қилди

21:14 / 14.04.2025