Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
ХХР ва Қўшма Штатлар ўртасида савдо уруши кескинлашмоқда. Шу боис Хитой ҳукумати ўз фуқароларига АҚШга боришдан тийилишни маслаҳат берди.

Фото: ТАСС
Хитой ҳукумати Доналд Трамп маъмуриятининг савдо божларини кескин оширгани фонида Қўшма Штатларга отланган ўз фуқароларини «хатарларни жиддий баҳолаб кўришга» чақирди, деб ёзмоқда Bloomberg.
«ХХР ва АҚШ ўртасидаги савдо муносабатлари ёмонлашгани ҳамда Америкадаги хавфсизлик муаммолари туфайли Маданият ва туризм вазирлиги Қўшма Штатларга отланган Хитой фуқароларини ўз сафарлари хатарини яхшилаб баҳолашга ва эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишга чақиради», — дейилади идора хабарида.
Ушбу баёнот Хитой Трамп томонидан жорий этилган янги божларга қарши жавоб чораларини яна қабул қилганидан кейин билдирилди. Пекин Америка товарларига нисбатан тарифлар 84 фоизгача белгиланишини эълон қилди — бу эса дунёнинг энг йирик икки иқтисодиёти ўртасида савдо урушини кескинлаштирди. Оқ уй эса Хитой импортида 104 фоизли божлар жорий этишини билдирди.
2 апрел куни Трамп савдо ҳамкорлари товарларига нисбатан «ўзаро божлар» жорий қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Хитойга нисбатан тариф ўша пайтда 34 фоизни ташкил этди. Хитой дарҳол бунга жавобан 34 фоиз бож жорий қилди. Шундан сўнг Трамп дарҳол бу божни бекор қилишни, акс ҳолда яна 50 фоизлик бож жорий этиши билан таҳдид қилди. Хитой томони бу таҳдидларга учмади ва 84 фоизлик бож жорий этилгач, худди шундай миқдордаги бож билан жавоб қайтармоқда.
Мавзуга оид

23:51 / 12.04.2025
Трамп тарифлар билан боғлиқ муваффақиятсизликда ёрдамчиларини айблади – ОАВ

08:03 / 12.04.2025
Европа Трампни Украинага хавфсизлик кафолати беришга кўндириш режасини тайёрламоқда — Bloomberg

21:31 / 11.04.2025
Хитойда кучли шамол сабаб вазни 50 килодан енгил аҳолига кўчага чиқмаслик тавсия қилинди

20:19 / 11.04.2025