“Бир ўриндиқда икки киши”: Сурхондарёда Matiz’ни икки киши бўлиб бошқарганларга чора кўрилди
Маълум бўлишича, йигит яхши кўрган қизи илтимос қилгани ва газ педалига оёғи етмагани учун Matiz’ни шундай бошқаришга рози бўлган.
Сурхондарёда Matiz’ни ҳайдовчи ўриндиғида икки киши бўлиб бошқарган йигит ва қизга чора кўрилди, деб хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.
Таъкидланишича, идора томонидан транспорт воситасини бошқариш жараёнида ўзларининг хавфли ва бачкана ҳаракатини тасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаган мазкур ҳуқуқбузарлар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Вилоят ЙҲХБ эълон қилган видеода йигит ва қиз қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, узр сўраган.
Мавзуга оид

12:28 / 10.05.2025
9 ёшли қизнинг ўлимига сабаб бўлган BYD ҳайдовчиси 4 йилга қамалди

13:52 / 09.05.2025
Ҳайдовчиларга қоидабузарлик учун жарима баллари ҳисоблаш 1 июндан бошланади

16:15 / 06.05.2025
Сурхондарёда руҳий хаста аёл 3 ёшли қизни пичоқлади

11:20 / 02.05.2025