Тошкентда Ўзбекистон ва Вьетнам сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Вьетнам ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи давраси бўлиб ўтди.

Фото: "Дунё" АА
ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари Илҳом Ҳайдаров ва Ле Тҳи Тҳу Ҳанг бошчилик қилди.
Томонлар сиёсий-дипломатик ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини, савдо ва сармоявий соҳадаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, халқаро ташкилотлар доирасидаги мулоқотни чуқурлаштириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.
"Кўп йиллик тарих боғлаган Ўзбекистон ва Вьетнам қардош халқлар билан яқин давлатлардир. 1970-1980 йилларда Ўзбекистон таълим муассасаларида таҳсил олган 3 мингдан ортиқ вьетнамлик талабалар мамлакатларимиз ўртасида "боғловчи кўприк" бўлиб хизмат қилиши мумкин. Мен уларнинг баъзиларини шахсан биламан – улар таниқли журналистлар ва дипломатлар. Жамиятда юксак мавқега эга бўлган Ўзбекистон-Вьетнам ҳамкорлигининг ривожланишига ҳисса қўшаётган инсонлардир", деди Ле Ҳанг.
Турли даражадаги фаол алоқалар – ўзаро товар айирбошлаш ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида қўшма сармоявий лойиҳалар ҳажми ошиб бораётгани, икки мамлакат ўртасида сайёҳлар сонининг ортиши қайд этилди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишлари, жумладан, олий ва юқори даражадаги ташрифлар алмашинуви юзасидан фикр алмашилди.
Биринчи навбатда, ҳамкорлик учун савдо ва сармоявий соҳадаги мавжуд салоҳиятдан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу йўналишларда шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди. Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Вьетнам ҳукуматлараро комиссияси имкониятларидан самарали фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди.
Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Хусусан, Вьетнам томони Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) билан институционал ҳамкорлигини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Мавзуга оид

12:52 / 08.04.2025
Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида визасиз тартиб жорий қилиниши мумкин

13:58 / 24.01.2025
Ўзбекистон - Словакия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

13:11 / 23.11.2024
Ўзбекистон ва Швейцария шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришга келишиб олди

14:54 / 21.11.2024