Жаҳон | 17:46
1823
1 дақиқада ўқилади

Вьетнам 10 мингдан ортиқ дрон шоуси билан жаҳон рекордини ўрнатди

Бироқ, бу воқеа мунозараларга сабаб бўлди, маҳаллий аҳоли шовқин ва шаҳар шароитида дронларнинг кенг қўлланилиши билан боғлиқ хавфлардан шикоят қилди.

Фото: AP

Вьетнам бир вақтнинг ўзида 10518 та қурилма парвоз қилган энг йирик дрон-шоу бўйича янги Гиннес рекордини ўрнатиб, тарихга кирди.

TechRadar хабарига кўра, Хитойнинг Damoda компанияси томонидан уюштирилган ажойиб томоша пойтахт Хошимин шаҳрида бўлиб ўтди. Дронлар осмонда мураккаб шакл ва нақшлар ҳосил қилган ёруғлик шоуси минглаб томошабинлар эътиборини тортди.

LED ёритгичлар билан жиҳозланган ҳар бир дрон, уларнинг ҳаракатини синхронлаштиришни таъминлайдиган мураккаб тизим томонидан бошқарилди. Бундай намойишлар тўқнашувларнинг олдини олиш ва визуал таъсирчан эффект яратиш учун юқори аниқликни талаб қилади.

Бироқ, бу воқеа мунозараларга сабаб бўлди, маҳаллий аҳоли шовқин ва шаҳар шароитида дронларнинг кенг қўлланилиши билан боғлиқ хавфлардан шикоят қилди.

Танқидларга қарамай, шоу тараққиёт тимсолига айланди, деб ёзди маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Мавзуга оид