Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Хусусан, Колумбия, Эквадор ва Мексика давлатларида гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашга қаратилган дастурлар музлаб қолган.

Фото: Reuters
Доналд Трампнинг чет эл давлатларига кўрсатиладиган ёрдамни деярли бутунлай тўхтатиш тўғрисидаги қарори Лотин Америкаси мамлакатларида гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш бўйича муҳим дастурлар молиялаштиришдан узилиб қолишига олиб келди.
Хусусан, жаҳоннинг энг йирик кокаин ишлаб чиқарувчиси бўлган Колумбияда АҚШ томонидан молиялаштириш тўхтатилгач, 18 та Black Hawk вертолёти эксплуатациядан чиқарилди. Мамлакат Мудофаа вазирлигининг The Washington Post’га маълум қилишича, Трамп маъмуриятининг ҳаракатлари туфайли жиноят ишлари бўйича терговчиларни тайёрлашга қаратилган Халқаро ёрдам дастури (ICITAP) ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ва ҳукуматдаги бошқа тайёргарлик дастурлари тўхтатилган.
Дунёдаги энг йирик кокаин савдо марказларидан бири бўлган Эквадорда мамлакат Ҳарбий-денгиз флоти жорий йилда қирғоқ бўйлаб наркотикларга қарши операциялар ўтказиш учун 7 миллион долларлик кемалар тузатиладиган корхона қуришни режалаштирган эди. Энди эса мазкур лойиҳа ҳам тўхтаб қолган.
Мексикадаги йирик портлардан бирида эса фентанил синтетик гиёҳвандлик воситасини аниқлаш бўйича дастур музлаб қолди — бунга Доналд Трамп ушбу мамлакатга қарши импорт божларини жорий этгани сабаб бўлди.
Газетанинг қайд этишича, ўз ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етган Вашингтон музатилган бошқа айрим дастурларга рухсат беришни бошлаган. АҚШ Давлат департаменти Мексикада фентанилни ишлаб чиқариш ва тарқатишга қарши кураш дастурига, шунингдек, террорчилик ташкилотларини йўқ қилишга 7,8 миллион доллар ажратган.
Мавзуга оид

18:49 / 05.08.2025
Трамп: агар нефт нархи яна 10 долларга тушса, Путин одамларни ўлдиришни тўхтатади

11:15 / 05.08.2025
Трамп Ҳиндистон учун божларни «сезиларли» оширишга ваъда берди

08:09 / 05.08.2025
Трамп иши бўйича собиқ прокурорга нисбатан текширув бошланди

11:35 / 04.08.2025