Фирибгарлар одамларни алдаш учун сунъий интеллектни қандай қўллашади?
Оcтоbank энг кенг тарқалган фирибгарлар томонидан алдов усуллари ҳақида сўзлаб берувчи, уларнинг аломатларини танишни ўргатадиган ҳамда молиявий ва шахсий маълумотларингизни қандай ҳимоя қилиш бўйича амалий маслаҳатлар берадиган материаллар туркумини ишга туширмоқда. Ҳушёр бўлинг - алданиб қолманг.

Фото: Оcтоbank
Кўзга кўринмас фирибгарлик таҳдидлари ҳар қадамда. Octobank'нинг биринчи материалида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда яратилган схемалар, жумладан, овозни ўхшатиб нусхалаш, ёзишмаларни таҳлил қилиш ва ишонарли дипфейкларни яратиш кўриб чиқилади. Бу схемалар қандай ишлашини ва қандай ҳимоя усуллари мавжудлигини айтиб ўтамиз.
Фирибгарлар банк мижозларини алдаш учун сунъий интеллектдан фойдаланишмоқда
1. Теlegram-аккаунтни ўзлаштириб олиш
— Фирибгарлар .апк кенгайтмаси ва фойдаланувчига уларни очишга ундаши мумкин бўлган иборалар ёзилган файлларни юборади. Кўпинча бу "Салом, суратдаги сенмисан?" деган матнли хабар. Стиллер-вирус (зарарли дастурий таъминот) фирибгарларга қурилмага, шу жумладан СМС хабарларга, қўнғироқлар, контактлар, галерея ва бошқа таъсирчан маълумотларга тўлиқ кириш имконини беради, бу эса фойдаланувчини ҳамда унинг банк ва бошқа иловаларини кейинчалик компрометация қилиш мумкин.
— Қурилма муваффақиятли компрометация қилингандан сўнг бузғунчилар чатлар ва барча овозли хабарларга кириш ҳуқуқига эга бўлади, жабрланувчининг аккаунтига кириш учун бузғунчилар булутли паролни ўрнатади ва қурбоннинг барча фаол сеансларини якунлайди.
2. Қалбаки овоз яратиш
— Овозли хабарлар ёзувларини олгандан сўнг фирибгарлар сунъий интеллектдан фойдаланиб, жабрланувчининг оҳанглари ва нутқ услубини тақлид қилувчи сохта овозни яратади.
3. Жабрланувчининг қариндош ва дўстларини алдаш
— Фирибгарлар жабрланувчининг қариндошлари ёки дўстларига қўнғироқ қилади ёки Теlegramʼда хабар ёзади.
— Олдиндан тайёрланган овозли иборалардан фойдаланади, масалан: "Менга шошилинч пул керак, ёрдам қилинг" ёки "Муаммога дуч келдим, мана шу ҳисобрақамига пул ўтказинг".
— Аввалги ёзишмаларни таҳлил қилиш орқали мулоқот услубини ҳисобга олади.
4. Сохта видеоқўнғироқлар
— Юқори даражали фирибгарлар реал вақт режимида дипфейклардан фойдаланиб, жабрланувчининг олдин чатда ёзилган юзи ва овозли хабарларини синхронлаши мумкин.
— Мессенжерларда қалбаки видеоқўнғироқлар пайдо бўлмоқда. Уларда сунъий интеллект олдиндан ёзиб олинган ибораларга мос равишда лаб ҳаракатларини ва юз ифодаларини мослаштирмоқда.
Сунъий интеллект фирибгарлигидан қандай ҳимояланиш мумкин
— Овозли хабарлар ва қўнғироқларга эътиборли бўлинг: агар сиздан зудлик билан пул ўтказиш сўралса, албатта, маълумотларни қайта текширинг.
— Теlegramʼда икки босқичли аутентификацияни созланг ва мураккаб пароллардан фойдаланинг.
— Нотаниш манбалардан файл ва иловаларни юклаб олманг, ҳатто уларни дўстингиз юборган бўлса ҳам.
—Банк ва яқинларингизнинг расмий контактларини сақлаб қўйинг ва пул юборишдан олдин рақамлар ва маълумотларни солиштиринг.
— Овоз ва мулоқот услубини текширинг: агар сизга "таниш" инсон ёзса ёки қўнғироқ қилса, лекин сизга хос бўлмаган ибораларни айтса ёки ўзини ғалати тутса, бу фирибгар бўлиши мумкин..
Бу Оcтobankʼдан фирибгарлик ҳақида тайёрланган материаллар туркумидаги схемалардан бири ҳисобланади. Кейинги нашрларида банк фирибгарликнинг бошқа усулларини таҳлил қилади, фирибгарларни дастлабки босқичдаёқ қандай аниқлаш мумкинлигини тушунтиради ва ўзингизни молиявий йўқотишлардан қандай ҳимоя қилиш йўлларини кўрсатиб беради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси муддатидан олдин Жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Спорт | 01:32
-
Сурияда ҳали ҳам 100 дан ортиқ кимёвий қурол омборлари мавжуд — NYT
Жаҳон | 00:59
-
Хитойда собиқ «иқтисодиёт қироли»нинг ўғлига қарши тергов бошланди
Жаҳон | 00:38
-
Ерокомиссия АҚШдан импорт қилинадиган гўшт, кийим-кечак ва ҳожатхона қоғозига жавоб божлари жорий этади
Жаҳон | 23:36 / 06.04.2025
Мавзуга оид

20:24 / 02.04.2025
Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

18:07 / 31.03.2025
“Gold terapi” изидан Таиландда ёхуд Хайрулла Касимов кирдикорлари – 3-қисм

12:20 / 17.03.2025
Юзлаб инсонларни чув туширган автолизингчиларга ҳукм ўқилди

11:16 / 02.03.2025