Петербургдаги қурилишда ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги қурилиш майдончасида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди.
“Фонтанка” хабар беришича, ҳодиса 28 феврал куни Стачек проспектидаги Красноселская—Калининская метро линияси учун қурилиш майдончасида содир бўлган. Ўзбекистондан келган 34 ёшли муҳожир метро қурувчиси бўлиб ишлаган. У миграция рўйхатида турган.
Қурувчи экскаватор ишдан чиққач, уни ўзи таъмирлашга уринган. Бироқ экскаватор ковши тўғридан тўғри унинг устига тушиб кетган. Ўзбекистонлик мигрант олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари текширув ўтказмоқда.
Мавзуга оид

16:02 / 19.05.2025
Президентга қурилиш материаллари тармоғидаги режалар тақдимот қилинди

09:41 / 16.05.2025
Мактаб ўрнига “дом”, 167 жабрланувчи. Тошкентда “новостройкачи”ларга нисбатан йирик суд иши бошланди

21:09 / 15.05.2025
“Аниқ режа йўқ” - Ҳастимомдаги обиғиштлар тақдири нима бўлади?

18:26 / 14.05.2025