226 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган боғча аниқланди
Андижон вилоятида 226 млн сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланиш ҳолати фош этилди.

Фото: Ҳудудгазтаъминот
“Ҳудудгазтаъминот” хабарига кўра, Улуғнор тумани, “Сариқ сув” МФЙда жойлашган “И.Э.” нодавлат боғчада таъминот корхонаси билан шартнома тузмасдан ва табиий газ ҳисобини юритмасдан газдан ноқонуний фойдаланиб келган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, табиий газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 226 млн сўмлик зарар ҳисобланди.
Ноқонуний ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.
Мавзуга оид

13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди

13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи

15:20 / 01.05.2025
Газ қуйиш шохобчаларида метан нархи 5200 сўмгача қимматлашди

11:55 / 28.04.2025