Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали мулоқот қилди
Суҳбатда мамлакатлар ўртасидаги стратегик шерикликни барча соҳаларда кенгайтириш йўлида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Бахтиёр Саидов ва Марко Рубио
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали мулоқот қилди.
«Бугун АҚШ Давлат котиби Марко Рубио жаноблари билан биргаликда телефон орқали самимий ва самарали суҳбат қурдик. Икки ва кўп томонлама алоқаларнинг муҳим мавзуларини муҳокама қилдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва АҚШ Давлат департаменти мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни барча соҳаларда кенгайтириш йўлида яқин ҳамкорликни давом эттиришига келишиб олдик. Ишбилармон доиралар ўртасида мустаҳкам кўприклар барпо этиш, ҳар икки йўналишда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Марказий Осиё ва ундан ташқарида фаровон тараққиётни таъминлаш кун тартибимизнинг асосий қисмидан ўрин олди», деб ёзди Бахтиёр Саидов.
Бу Бахтиёр Саидовнинг АҚШ янги давлат котиби Марко Рубио билан биринчи мулоқоти бўлди.
Мавзуга оид

23:47 / 07.04.2025
АҚШда торнадо ва сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

21:50 / 07.04.2025
Apple бож жорий қилинишидан олдин АҚШга бешта самолётда iPhone келтирди

21:43 / 07.04.2025
АҚШда 14 ёшли ўсмир юрак касалликларини саноқли сонияларда аниқлашга қодир иловани ишлаб чиқди

21:11 / 07.04.2025