Жаҳон банки 2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишда давом этишини прогноз қилмоқда
Жаҳон банки глобал иқтисодиёт ва алоҳида минтақалар, жумладан, Европа ва Марказий Осиё учун тенденциялар, прогнозлар ва хавфларни таҳлил қилувчи "Глобал иқтисодий истиқболлар" ҳисоботининг сўнгги нашрини эълон қилди.

Фото: Жаҳон банки
"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги Жаҳон банки маълумотларига таяниб хабар беришича, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 2024 йил охирида 6 фоизни ташкил этди.
Ташкилотнинг Ўзбекистонга 2025 йил учун прогнози 5,8 фоизни, 2026 йил учун эса 5,9 фоизни ташкил этади. Бу Европа ва Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичлардан биридир.
2024 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 115 миллиард АҚШ долларига етди. Бундан ташқари, Ўзбекистон 2025 йилда 43 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, мамлакат ўз олдига экспорт ҳажмини 30 миллиард АҚШ долларидан оширишни мақсад қилиб қўйган.
Мавзуга оид

16:09 / 15.04.2025
Жаҳон банки Роғун ГЭСини қайта текширмоқчи. Бунга экспертлар фикри қандай?

14:35 / 15.04.2025
Словения иқтисодиёти тармоқларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этиш бошланади

10:53 / 12.04.2025
Ifo бош директори янги глобал иқтисодий инқирозни истисно этмади

13:39 / 11.04.2025