Ifo бош директори янги глобал иқтисодий инқирозни истисно этмади
Агар Хитой ва Европа АҚШ билан бирга протекционистик иқтисодий сиёсат юрита бошласа, «бу жиддий инқирозга олиб келиши мумкин», дейди Клеменс Фюст.

Фото: ifo Institut/Romy Vinogradova
Мюнхен Иқтисодий тадқиқотлар институти (ifo) протекционизм кучайиб бораётган бир шароитда янги глобал иқтисодий инқироз юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. «Афсуски, буни инкор этиб бўлмайди», деди ifo бош директори Клеменс Фюст 11 апрел, жума куни чоп этилган Süddeutsche Zeitung газетасига берган интервюсида.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ўз ўзидан жаҳон иқтисодиётини инқирозга солиб қўймайди. «Агар протекционизм Хитойда ҳам, Европада ҳам тезроқ тарқалса, бу катта хавф туғдиради. Агар ҳамма нотўғри йўлдан кетса, бу жиддий инқирозга олиб келиши мумкин», деди у.
Шу билан бирга, Фюстнинг таъкидлашича, америкаликлар ҳозирда ишончли ҳамкор сифатидаги обрўсини йўқ қилмоқда. «Бу хавфли, чунки АҚШ ҳали ҳам дунёдаги энг муҳим иқтисодий кучдир», деди ifo раҳбари.
Ҳозир содир бўлаётган нарса бутун дунё учун «хавотирли қўнғироқ», дея қўшимча қилди у. «Дунё капиталлашувининг учдан икки қисми Америка фонд бозорига тўғри келади, доллар эса дунёнинг захира валютаси ҳисобланади. Агар буларнинг барчаси қулаб тушса, олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатлар бўлади», — дея огоҳлантирди Фюст.
Мавзуга оид

10:21 / 22.04.2025
Fitch 2025 йилдаги глобал иқтисодий ўсиш прогнозини икки фоизгача пасайтирди

08:05 / 22.04.2025
Биринчи чоракда қарийб 9 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирилди

14:35 / 15.04.2025
Словения иқтисодиёти тармоқларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этиш бошланади

13:39 / 11.04.2025