Шавкат Мирзиёев Кувайт валиаҳди билан учрашди
Агросаноат мажмуи, транспорт ва логистика, соғлиқни сақлаш, таълим, фармацевтика, инфратузилма ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олинди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18 феврал куни Ал-Кувайт шаҳрига ташриф доирасида ушбу мамлакат валиаҳди Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон билан Кувайт ўртасидаги дўстлик ва кенг қамровли шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари валиаҳдга самимий қабул ва алоҳида эътибор учун миннатдорлик билдирди.
Куни кеча бўлиб ўтган олий даражадаги тарихий музокаралар, ҳукумат аъзолари ва етакчи компаниялар билан сермаҳсул учрашувлар кўп қиррали Ўзбекистон-Кувайт муносабатларини кенгайтириш учун мустаҳкам асос бўлиши таъкидланди.
Олий ва юқори даражада яқин мулоқот ва алмашинувларни давом эттиришга келишиб олинди. Инвестицияларни жалб қилиш учун платформани тез фурсатда ишга тушириш, агросаноат мажмуи, транспорт ва логистика, соғлиқни сақлаш, таълим, фармацевтика, инфратузилма ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олинди.
"Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқоти доирасидаги ташаббусларни ўзаро қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Қабул қилинган барча қарор ва келишувлар ижроси устидан биргаликда назорат ўрнатиш масаласи келишиб олинди.
Мавзуга оид

20:38 / 18.04.2025
2025 йилда қуввати 65 мегаватт бўлган мингдан ортиқ микро ГЭС қурилади

16:32 / 18.04.2025
Шакарга акциз тўлови бекор қилинади. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади

15:33 / 18.04.2025
«Айрим раҳбарлар тадбиркорларга ёрдам бериш ўрнига, уларга тўсиқ бўлмоқда» – президент

14:44 / 18.04.2025