Ўзбекистон | 13:34 / 12.02.2025
26952
2 дақиқада ўқилади

Дониёр Тошхўжаев 7 йилга қамалди

У Комил Алламжоновга суиқасд ишида айбланган.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

У Комил Алламжоновга суиқасд ишида айбланган.

Дониёр Тошхўжаев кўп йиллар Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2020-2022 йилларда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи бўлган, 2024 йил ноябрида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилганди.

У ишдан кетганидан бир ҳафта ўтиб, декабр ойи бошида қўлга олинган. Тошхўжаев жиноятни яширишга уриниш ва тергов жараёнига халақит қилишда гумонланганди.

Мазкур иш доирасида ИИВнинг яна икки мансабдори — ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи Аҳроржон Адҳамов ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Тимур Собиров ҳам ишдан олинган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти