Комил Алламжоновнинг ёрдамчилари Олий судда оқланди
Суиқасддан кейин маъмурий ҳуқуқбузарликда айбланиб 15 суткага қамоққа олинган фуқароларга нисбатан маъмурий иш ҳуқуқбузарлик аломати йўқлиги сабабли тугатилди. Иш юзасидан далилларни тўпламаган ИИБ ходими ва бунга эътибор бермаган судяларга нисбатан ҳам хусусий ажримлар чиқарилган.

Фото: Kun.uz
Президент администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасддан кейин қамоққа олинган унинг атрофидаги шахсларга қўйилган маъмурий айбловлар олиб ташланди.
7 нафар фуқаро майда безорилик ва ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармасликда айбланиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Адвокатга кўра, улар асоссиз равишда қамалган, айблиликни исботловчи далиллар йўқ ва ишни кўришда кўплаб камчиликларга йўл қўйилган.

Бу ишни Олий судда тафтиш тартибида кўриш 21 феврал куни якунланиб, суд қарори эълон қилинди.
Қарорга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далиллар етарли бўлмагани сабабли Б.Ёқубов, С.Сиддиқов, А.Қурбонмуродов, А.Ташов, А.Салимов, Ж.Турғунов ва Х.Зуфаровга нисбатан чиқарилган суд қарорлари бекор қилиниб, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан тугатилди.
“Иш юзасидан суриштирув ҳаракатларини олиб боришда ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далилларни тўплаш чораларини кўрмаган ИИБ ходимига нисбатан Ички ишлар вазирлигига, шунингдек ишни судда кўриб чиқишда ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далиллар етарли эмаслигига эътибор бермаган судьяларга нисбатан Судьялар малака ҳайъатига хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабат билдирилди”, – дейилади Олий суд ахборотида.
Мавзуга оид

20:26 / 02.07.2025
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди тергов судяси тезкор тадбирда ушланди

10:13 / 02.07.2025
“Ваъда қилган товон пулини бермай юришибди” — Фарғонадаги портлашда тўрт жигарини йўқотган ая

23:00 / 28.06.2025
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести

22:06 / 23.06.2025