Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд нони географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди
Адлия вазирлиги Самарқанд нони географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатига киритилганини эълон қилди.

Фото: Telegram / adliyangiliklari
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасининг кўмаги билан 4 феврал куни “Самарқанд нони” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Адлия вазири Акбар Тошқулов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга географик кўрсаткич ҳужжатини топширди.
2022 йил март ойида кучга кирган “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги қонунга кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилади.
Унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.
Мавзуга оид

21:17
Самарқанд шаҳрининг ёши 3 минг йил деб қайта баҳоланади

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

20:48 / 12.07.2025
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади

22:00 / 05.07.2025