Тошкент вилоятида ярим килограмм гашиш олиб юрган автомашина аниқланди
“Ғишткўприк” чегара божхона постида гашиш гиёҳвандлик воситаси фош этилди.

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси
Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар беришича, пост орқали фуқаро бошқарувида ҳаракатланган автомашина божхона кўригидан ўтказилган.
Ушбу жараёнда орқа эшик ички қопламасида хуфиёна яшириб жойлаштирилган, 1 дона зарли қоғоз ўрамида 529 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси фош этилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

21:03 / 04.06.2025
“Килосини 20 минг сўмдан сотардим” – эшак гўшти сотиб келган йигит иқрори

13:55 / 29.05.2025
Божхоначилар фуқаро танасига хуфиёна яширилган дориларни фош этди

17:35 / 28.05.2025
Тошкент вилоятида 40 та микро ГЭС қурилади

20:37 / 26.05.2025