Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм ва Тошкентда ярим млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
Тошкент вилоятининг Қибрай ҳамда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 513 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилди.

Фото: Ҳудудгазтаъминот
“Ҳудудгазтаъминот” хабар беришича, Қибрай тумани “Обод” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Т.Х. хонадонида иссиқхона ташкил қилиб, лойиҳа-техник ҳужжатлари расмийлаштирмасдан, газ ҳисоблагичдан ташқари табиий газ қувурига ўзбошимчалик билан уланган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 288,6 млн сўмлик зарар аниқланди.
Шунингдек, Урганч шаҳрида жойлашган “С.” МЧЖга тегишли умумий овқатланиш масканида газ тармоғига электрон газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатилган бўлса ҳам, корхона газ таъминоти ташкилоти билан шартнома расмийлаштирмасдан, лойиҳа-техник ҳужжатларисиз газ тармоғига ноқонуний уланган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинди. Истеъмолчи томонидан 225,14 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилади.
Мавзуга оид

14:16 / 21.07.2025
Ўзбекистон Покистондаги нефт ва газ конларини қидиришга жалб этилиши мумкин

14:58 / 17.07.2025
Хоразмда саксовулфурушларни таъқиб қилган инспекторлар калтакланди

11:24 / 16.07.2025
768 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган нодавлат таълим муассасаси аниқланди

19:18 / 12.07.2025