Жаҳон | 20:36 / 17.12.2024
5197
2 дақиқада ўқилади

Россиялик режиссёр Ўзбекистон ДАКТ бадиий раҳбари этиб тайинланди

40 ёшли Алексей Франдетти Ўзбекистон Давлат академик катта театрида фаолиятини давом эттиради.

Фото: mskagency.ru

Россиялик режиссёр Алексей Франдетти Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрига (ДАКТ) бадиий раҳбар этиб тайинланди.

«Ўзбекистонда туғилган россиялик режиссёр, актёр ва муаллим Алексей Франдетти Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрига бадиий раҳбар этиб тайинланди. Ушбу тайинлов мамлакат маданий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ижодкорларга илҳом бағишлайди деган умиддамиз... Бадиий раҳбар сифатида Алексей Франдетти ўзининг улкан ғоя ва лойиҳаларини амалга ошириш имкониятига эга бўлиб, бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёнинг маданий ҳаётини бойитиши шубҳасиз. Унинг дунёқараши ва ижодий ёндашуви театрни барча ёшдаги томошабинлар учун янада жозибадор қилишига ишонамиз», дейилади театр баёнотида.

40 ёшли Алексей Франдетти 2022 йил сентябридан деярли икки йил давомида Москвадаги Марк Захаровнинг «Ленком» театри бош директори бўлган. 2024 йил июн ойида у бу лавозимни тарк этишини эълон қилди. Франдетти энг катта шуҳратни мусиқий филмлар режиссёри сифатида олган. Унинг биринчи иши 2013 йилда «Пробуждение весны» мюзикли бўлган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти