28 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
Самарқандда оилавий корхонага қарашли бино ён қисмида жойлашган ертўлада 89 та майнинг қурилмасини электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа тўғридан тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келинган.

Самарқанд вилояти Иштихон туманида “М.Г.М.” оилавий корхонасига қарашли бинонинг ён қисмида жойлашган ертўлада қуввати 244,4 кВтни ташкил этган 89 та майнинг қурилмасини электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа тўғридан тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келинган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида 28 млрд 896 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид

12:07
2,1 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатган клиника аниқланди

09:14 / 05.04.2025
Электр тармоқлари корхонаси ходими 1 млрд сўмлик электрни талон-торож қилди

08:24 / 26.03.2025
Ўзбекистонда биринчи рақамли электр станцияси қурилиши якунланди

16:13 / 14.03.2025