Тошкент ва Лоҳур ўртасида авиақатнов йўлга қўйилди
Парвозлар ҳар жума куни амалга оширилади.

Фото: Uzbekistan Airways
29 ноябрдан бошлаб Тошкент ва Покистоннинг Лоҳур шаҳри ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.
Қайд қилинишича, парвозлар ҳар жума куни амалга оширилади.
Аввалроқ, Uzbekistan Airways авиакомпанияси 15 ноябрдан бошлаб «Тошкент–Лоҳур–Тошкент» йўналишида ҳаво қатновларини йўлга қўйиши ҳақида хабар берилган эди.
Таъкидланишича, қатновлар покистонликлар учун Ўзбекистоннинг, жумладан Тошкентнинг транспорт ва транзит хаби сифатидаги имкониятларидан кенг фойдаланиш имконини беради.
Мавзуга оид

07:57 / 02.04.2025
Россияга Покистондан мигрантлар олиб кириш учун тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

11:18 / 01.04.2025
Покистон Ўзбекистонда янги завод қуришни режалаштирмоқда

16:16 / 31.03.2025
Покистонда Ўзбекистон саноат маҳсулотларини сақлаш омбори ташкил этилади

20:53 / 13.03.2025