Наманганда JAC пикапи ёниб кетди
Ҳаракатланиб кетаётган машинада ёнғин чиққан ва у буткул ёниб кетган.
26 ноябр куни Поп тумани Калтабозор кўчасида ҳаракатланиб кетаётган JАC пикапида ёнғин содир бўлди. Ҳолат бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, соат 10:48 да машинада ёнғин чиққани ҳақида туман ФВБга хабар келиб тушган. Ўт ўчирувчилар 10 дақиқада ёнғин жойига етиб бориб, 5 дақиқада уни бартараф қилган.
Ёнғин натижасида автомобил тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи ва автомобилга тегишли бўлган хужжатлар ҳам ёниб зарарланган.
Таъкидланишича, ёнғиндан ҳеч ким жароҳатланмаган. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

15:58 / 18.04.2025
Тошкентда эркак ўзаро келишмовчилик ортидан танишининг Teslaʼсини ёқиб юборди

19:12 / 17.04.2025
Хоразмда уч қаватли савдо дўконида ёнғин чиқди

01:32 / 16.04.2025
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

14:15 / 14.04.2025