Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди
Автобус йўлнинг белгиланган қисмидан қайрилиб олаётган трактор тиркасига бориб урилган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Самарқанд вилоятида йўловчи автобуси ва трактор иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 30 октябр куни соат 21:00 ларда рўй берган.
М-37 халқаро автомобил йўлининг Нарпай туманидан ўтувчи қисмида ҳаракатланаётган YUTONG русумли автобус йўлнинг белгиланган қисмидан қайрилиб олаётган ТТЗ тракторининг тиркамасига келиб урилган. Оқибатда автобус йўловчиси шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш давомида оралиқ масофани сақлаган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

21:19 / 07.08.2025
Самарқандда ҳам ўқитувчилар мактаб таъмирлашга жалб этилди

14:19 / 07.08.2025
Нукус кўчасида 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ юз берди

16:26 / 05.08.2025
“Жаримани тўлашга розимиз, аммо акт йўқ” – Самарқандда ЙҲХБ ҳайдовчиларни сарсон қиляпти

11:44 / 05.08.2025