Ўзбекистон | 19:41 / 30.10.2024
12605
1 дақиқада ўқилади

Тошкентга тўртта кириш дарвозаси қурилади

Дарвозалар Роҳат, Бектемир, Эркин ва Учқаҳрамон постларида қурилади.

Тошкент шаҳрига тўртта кириш дарвозаси қурилади. Уларнинг дизайни бўйича танлов эълон қилинди. Бу ҳақда Toshkent Invest компанияси хабар берди.

Қайд қилинишича, дарвозалар Роҳат, Бектемир, Эркин ва Учқаҳрамон постларида қурилади.

Toshkent Invest компанияси танлов барча учун очиқ эканини билдирди. Аризалар 7 ноябргача қабул қилинади. Таъкидланишича, танлов ЮНEСКО тавсияларига мувофиқ ўтказилади ва ғолиблар 30 млн сўмдан 100 млн сўмгача тақдирланади.

Дарвозаларнинг қурилиши шу йилда бошланиши режалаштирилган.

Мавзуга оид