БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги янги доимий вакили тайинланди
Япониялик Акико Фужии миссияга раҳбарлик қиладиган бўлди.

Фото: UNDP
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) Акико Фужии хонимни Ўзбекистондаги янги доимий вакили этиб тайинлади.
Қайд қилинишича, Фужии БМТТД лойиҳаларида 25 йилдан ортиқ тажрибага эга, бутун дунёда турли раҳбарлик лавозимларини эгаллаган. Ўзбекистонга тайинланишидан олдин у Малдив оролларидаги доимий вакил ва Виетнамдаги доимий вакил ўринбосари, Фижидаги кўп мамлакатли ваколатхонада (Фижи, Микронезия Федератив Давлатлари, Кирибати, Маршалл ороллари, Науру, Палау, Тонга, Тувалу ва Вануату) ва Ямайкада ишлаган. Шунингдек, Судан, Япония ва Покистонда ҳам фаолият юритган.
БМТТД лойиҳаларидаги фаолиятидан олдин Фужии турли ривожланиш ташкилотларида, жумладан, БМТ Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) Вена (Австрия) ва Киото (Япония) шаҳридаги жамиятни ривожлантириш нодавлат ташкилотида ишлаган.
Фужии Сассекс университетида (Буюк Британия) гендер ва ривожланиш бўйича ҳамда Киото университетида (Япония) гуманитар фанлар ва атроф-муҳитни ўрганиш бўйича магистрлик даражасини олган.
Мавзуга оид

14:21 / 07.06.2025
Ўзбекистон ва Япония визани либераллаштириш масаласини ўрганмоқда

00:05 / 07.06.2025
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради

21:43 / 04.06.2025
Япониялик олимлар барча гуруҳларга мос келадиган қонни ишлаб чиқди

20:09 / 02.06.2025