Сурхондарё вилоят суди судяси пора билан қўлга тушгани айтилмоқда
«Ибратли судя» мукофоти билан тақдирланган судя 3 минг доллар билан қўлга тушгани айтилмоқда.

Иқтисодий ишлар бўйича Сурхондарё вилояти суди судяси 3 минг АҚШ доллари миқдоридаги пора билан қўлга тушди, деб хабар берди ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Қайд қилинишича, ушбу судя «ўтган йилларда ибратли судя танловларида ғолиб бўлган нуфузли шахслардан бири эди».
Хабарда унинг исми шарифи келтирилмаган. Шунингдек, ҳозирча ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилмади.
«Ибратли судя» мукофоти 2020 йилда жорий этилган бўлиб, у билан одил судловни амалга оширишда самарали фаолият юритган судялар тақдирланади.
Мавзуга оид

23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди

16:17 / 11.04.2025
Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи ушланди

15:35 / 09.04.2025
“Бир ўриндиқда икки киши”: Сурхондарёда Matiz’ни икки киши бўлиб бошқарганларга чора кўрилди

17:55 / 01.04.2025