Учтепа тумани ҳокими лавозимидан озод этилди
Тошкент шаҳри Учтепа тумани ҳокими Фарход Абдуллаев бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилди. У 2019 йил май ойидан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.

Фото: t.me/uzdavgeolcom
Фарход Абдуллаев Учтепа тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинди. Туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариб туриш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Алимжонов зиммасига юклатилган.
Фарход Абдуллаев “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ раиси этиб тайинланган.
Давлат раҳбари жорий йил 29 апрел куни бўлиб ўтган йиғилишда саноат учун муҳим минераллар масаласига алоҳида эътибор қаратган эди. Шундан сўнг, бу йўналишга ихтисослашган “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ ташкил этилганди.
Фарход Абдуллаев 2019 йил май ойидан буён Учтепага ҳокимлик қилиб келаётганди. Бунгача у 2011−2018 йилларда «Ўзиккиламчиранглиметалл» корхонасига раҳбарлик қилган.
Мавзуга оид

09:41 / 16.05.2025
Мактаб ўрнига “дом”, 167 жабрланувчи. Тошкентда “новостройкачи”ларга нисбатан йирик суд иши бошланди

08:13 / 06.05.2025
Учтепа туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

18:31 / 20.03.2025
Тошкентда заранг дарахтлари сирли равишда йўқ қилинди

16:49 / 20.03.2025