Ўзбекистон | 09:51 / 01.06.2024
6686
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда тўрт ойда қанча эгизак туғилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда ўтган тўрт ойда 6329 нафар эгизак туғилгани маълум қилинди.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январ-апрел ойларида тирик туғилган эгизаклар сони 6329 нафарни ташкил этган.
Шундан:
- ўғил болалар — 3209 нафар;
- қиз болалар — 3120 нафарни ташкил этган.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг январ-апрел ойларида тирик туғилган чақалоқлар сони 274,5 минг нафарни ташкил этган.
Жами тирик туғилган чақалоқларнинг жинси бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- ўғил болалар − 142,4 минг нафар;
- қиз болалар − 132,1 минг нафар.
Мавзуга оид

13:27
2 млндан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадда чет элга сафар қилди

12:10 / 30.05.2025
Ўзбекистон ҳудудлари бўйича аҳолининг ўртача ёши очиқланди

19:53 / 28.05.2025
Ўзбекистонда сунъий интеллект статистика тўплаш учун одамларга телефон қилади

10:40 / 28.05.2025