Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
Талабаларнинг умумий сони 1,4 млн нафарни ташкил этди.
Ўзбекистонда 2024-2025 ўқув йили бошига фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони 1 млн 432,8 минг нафарни ташкил этди.
Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, ушбу кўрсаткич 2015-2016 ўқув йилига нисбатан солиштирилганда 1 млн 168,5 минг нафарга ёки 5,4 баробарга ошган.
Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони йиллар кесимида қуйидагича:
- 2015-2016 ўқув йили бошига – 264,3 минг нафар;
- 2016-2017 ўқув йили бошига – 268,3 минг нафар;
- 2017-2018 ўқув йили бошига – 297,7 минг нафар;
- 2018-2019 ўқув йили бошига – 360,2 минг нафар;
- 2019-2020 ўқув йили бошига – 441 минг нафар;
- 2020-2021 ўқув йили бошига – 571,5 минг нафар;
- 2021-2022 ўқув йили бошига – 808,4 минг нафар;
- 2022-2023 ўқув йили бошига – 1 млн 042,1 минг нафар;
- 2023-2024 ўқув йили бошига – 1 млн 314,5 минг нафар;
- 2024-2025 ўқув йили бошига – 1 млн 432,8 минг нафар.
Мавзуга оид

10:02
Хитойлик талабаларни Ўзбекистонда таълим олиш учун жалб қилиш юзасидан битим имзоланди

13:25 / 26.06.2025
Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳлар сони 3 млндан ошди

12:18 / 23.06.2025
Оилавий корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида фаолият юритмоқда

15:10 / 18.06.2025