Ўзбекистон элчиси Британия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг янги элчиси Равшан Усмонов кеча Лондонда Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироли Чарлз III га ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: Дунё
«Дунё» хабарига кўра, расмий маросимдан кейинги суҳбатда қирол Чарлз III Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур ҳурмат ва илиқ тилакларини билдирди.
Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги динамикаси юқори баҳоланди. Кўплаб йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Суҳбат якунида Британия қироли Ўзбекистон элчисига икки томонлама муносабатларни янада яхшилаш борасидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Ўзбекистоннинг янги элчиси Равшан Усмонов 2023 йилнинг 14 ноябр куни Лондонга келган эди. Бунгача у мамлакатнинг Малайзиядаги элчиси лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид

08:03 / 05.07.2025
Ўзбекистон университети халқаро рейтингда энг кучли 500 та ОТМ қаторидан жой олди

15:21 / 13.06.2025
Лондонда "Ўзбекистон ҳуқуқ куни" бизнес-форуми ташкил этилади

20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди

16:23 / 07.02.2025