Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини нокаутга учратди
Шоҳжаҳон Эргашев Детройт шаҳрида ўтган профессионал бокс кечасида рақибини биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратишга муваффақ бўлди.

Фото: Видеодан кадр
АҚШнинг Мичиган штати Детройт шаҳрида ўтган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев рингга кўтарилди.
Бокс оқшомининг иккинчи асосий жангида ўзбекистонлик профессионал боксчи, супер енгил вазнда IBA камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев панамалик Хуан Хуертасни мағлубиятга учратди.
Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратишга муваффақ бўлди.
Ўзбекистонлик боксчига рақиблик қилган ушбу спортчи ўз вақтида енгил вазнда бир қатор юқори натижаларга эришган. 2012 йилги Лондон олимпиадаси иштирокчиси саналади.
У Шоҳжаҳон Эргашевдан фаолиятидаги бешинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.
Мавзуга оид

10:48 / 31.05.2025
Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчидан устун келди

09:55 / 31.05.2025
Муроджон Аҳмадалиев мексикалик боксчини мағлубиятга учратди

08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди

09:20 / 13.04.2025