Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молия ва Фискал институтлари «Нархоз» таркибига ўтказилди
Ҳозирги Молия институти ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Тўлқин Тешабоев Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланиши кутиляпти.

Фото: Kun.uz
Президентнинг тегишли қарорига кўра, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти бирлаштирилди. Буни Kun.uz'га Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасдиқлади.
Ҳукумат қарори билан иқтисод фанлари доктори, профессор Тўлқин Тешабоев Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Тўлқин Тешабоев 2020 йил 9 октябрдан бери ҳозирги Молия институти ректори бўлиб ишлаб келяпти.
Иқтисодиёт университетининг аввалги ректори Қўнғиротбой Шарипов ўтган ҳафта олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланган эди.
Мавзуга оид

18:23
Тошкентдаги пляжда дам олувчилардан бири чўкиб кетди

14:28
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

22:20 / 30.07.2025
Tashkent City Mall'да JW Marriott меҳмонхонаси очилади

14:13 / 30.07.2025