Тошкентда Kia билан тўқнашган Malibu ағдарилиб кетди
Шайхонтоҳур туманида KIA ва Malibu автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчиларнинг бири жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Фото: Видеодан кадр
27 январ куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида иккита автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Соат 21:00 да туманнинг Кўкча дарвоза кўчаси «Мумтоз» туйхонаси қаршисида 29 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги KIA автомашинаси Malibu-2 билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида иккинчи автомобил ҳайдовчиси жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Унинг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Ҳолат бўйича шаҳар ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

26 январ куни ҳам Чилонзор буюм бозори қаршисида Spark ва Malibu автомобиллари тўқнашиб, Spark ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, бир йўловчи шифохонага ётқизилганди.
Мавзуга оид

15:26
Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи ишдан олинди

13:34 / 05.07.2025
Фарғонадаги Malibu иши: ҳайдовчи вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг турмуш ўртоғи экани маълум бўлди

23:53 / 04.07.2025
Фарғонада ЙПХ ходимлари Malibu’нинг жарималарини асоссиз бекор қилиб келгани аниқланди

16:42 / 29.05.2025