Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ИИБга тегишли “автозак” Нексия билан тўқнашди, икки киши ҳалок бўлди
Яна бир киши оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Сурхондарё вилояти Денов туманида ИИБга қарашли автозак ва фуқаролардан бирига тегишли Нексия тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 19 январь соат 20:00 ларда содир бўлган.
Денов тумани Водий маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “4R 108 В” автомобил йўлининг 3-километрида 50 ёшли ҳайдовчи Нексия машинасини бошқариб келаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Сўнг бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишдан келаётган Сурхондарё вилояти ИИБ хўжалик бўлимига тегишли “ГАЗон Некст” русумли “автозак” махсус транспорт воситасининг йўналишига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Нексия уриб юборган 41 ёшли пиёда оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Нексия ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

19:02 / 01.08.2025
Россиялик овчи Сурхондарёда ноёб морхўрни овлаш учун 100 минг доллар тўлагани маълум бўлди

14:51 / 30.07.2025
Россиялик овчи Сурхондарёда Қизил китобга киритилган морхўрларни овлади

12:45 / 25.07.2025
“Сурхондарёнинг “ўпкаси” ёниб кетяпти” – Шерободдаги ёнғин давом этаётгани маълум бўлди

23:11 / 23.07.2025