Тошкентда метро поезди техник носозлик сабабли тўхтаб қолди
Йўловчилар бекатда туширилиб, носоз поезд техник кўрикка олиб кетилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
2023 йил 7 январ куни соат 16:05 да Тошкент метросидаги поездлардан бирида техник носозлик ҳолати кузатилган. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Юнус Ражабий” бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 63-сонли поезд вагонларидан бири тутаб кетган. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поезддаги йўловчилар “Юнус Ражабий” бекатига туширилган.
Поезд техник кўрикдан ўтказилиши учун текширув йўлаги томон олиб кетилган. Бекатдаги йўловчиларни манзилларига ортдан келган бошқа поезд олиб кетган.
“Ҳозирги вақтда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда”, дейилади хабарида.
Авваллари ҳам Тошкент метросида турли носозликлар туфайли поездларнинг тўхтаб қолиши ҳолатлари бин неча марта кузатилганди.
Мавзуга оид

22:35 / 05.07.2025
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

11:06 / 05.07.2025
Атирау-Тошкент йўналиши бўйича авиарейслар йўлга қўйилади

14:31 / 04.07.2025
Тошкент метросининг 13 та бекатида вестибюлнинг бир томонидаги касса ёпилди

19:49 / 03.07.2025