Тошкентнинг Анҳор канали бўйидаги дарахтлар кесилаётгани юзасидан маълумот берилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Анҳор канали бўйидаги дарахтлар кесилаётгани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасининг Марказий майдонларни ободонлаштиришга ихтисослаштирилган бўлими томонидан Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига пойтахтдаги аҳоли гавжум жойлардан бири бўлган Анҳор канали бўйида терак ва чинор дарахти эгилиб, авария ҳолатига келиб қолгани тўғрисида ариза келиб тушган.
Ушбу ариза Юнусобод тумани экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими масъулларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилганда, мазкур дарахт ҳақиқатдан ҳам фуқароларнинг саломатлиги ва мол-мулкига жиддий хавф солиш эҳтимоли баланд бўлгани аниқланган ва кесиш учун тегишли хулоса тақдим этилган.

Мавзуга оид

16:00 / 04.07.2025
Ғарбий Қозоғистонда сайғоқларни овлаш бошланди

18:08 / 03.07.2025
Дронлар Эверест ёнбағирларини чиқиндилардан тозалашни бошлади

15:28 / 03.07.2025
ЕИ 2040 йилга бориб CO2 ташламаларини 90 фоизга қисқартиради

11:47 / 29.06.2025