Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилдан Ўзбекистонга авиақатновлар давом этмоқда
Ўзбекистон элчихонаси Исроил билан авиақатновлар давом этаётгани ҳақида хабар берди. Дипломатик миссия, шунингдек, ватандошлардан бедарак йўқолган ва жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида хабар беришни сўради.

Фото: Google maps
Ўзбекистон Исроил билан авиақатновларни тўхтатгани йўқ. «Четга кетишни хоҳловчилар самолёт чиптасини сотиб олиши мумкин», дейилади Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси хабарида.
Дипломатик миссия Исроилда бўлган ватандошлардан бедарак йўқолган, жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида ёки бошқа маълумотлар тўғрисида консуллик бўлимига +972 54 485 1397 телефон рақами орқали хабар беришни сўраган.
Uzbekistan Airways сайтидаги маълумотларга кўра, Тел-Авивдан Тошкентга навбатдаги рейслар 10, 12 ва 15 октябр кунларига белгиланган.
7 октябр куни эрталаб ҲАМАС ҳаракати Исроил томон минглаб ракеталар учирди. Исроилда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, мамлакат бош вазири бўлаётган воқеаларни уруш деб атади. Исроил авиацияси Ғазо секторига зарба бера бошлади.
Душанба куни эрталаб Исроилда қурбонлар сони 700 кишидан ошди. Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 413 кишини ташкил этди, 2300 киши жароҳат олди.
Мавзуга оид

18:39 / 14.07.2025
Wizz Air лоукостери Ўзбекистондан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади

11:06 / 14.07.2025
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда

09:22 / 14.07.2025
Маҳаллий авиақатновларни субсидиялашнинг янги тартиби тасдиқланади

18:31 / 13.07.2025