Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилнинг АҚШдаги элчихонаси: ҲАМАС жангарилари 100 дан ортиқ исроилликни гаровга олган

Фото: Hatem Ali / AP / Scanpix / LETA
Исроилнинг АҚШдаги элчихонаси ҲАМАС аъзолари 100 дан ортиқ кишини, жумладан тинч аҳоли вакиллари ва исроиллик ҳарбийларни ўғирлаб кетгани ҳақида маълум қилди.
Элчихонанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қилинишича, ҲАМАСнинг 7 октябр тонгидаги ҳужумидан кейин 300 дан ортиқ исроилликлар ҳалок бўлиб, камида 1800 киши яраланган
Исроил ҳукумати элчихонанинг 100 киши гаровга олингани тўғрисидаги хабарига ҳозирча муносабат билдирмаган.
ҲАМАСнинг жанговар қаноти 7 октябр куни Исроил мудофаа армиясининг 35 нафар ҳарбийси ва чегарадаги ҳудудга кўчиб келган исроилликлар гаровга олингани тўғрисида хабар тарқатганди. Улар Ғазо бўлгаси томон олиб кетилган. Кейинроқ бу маълумот Исроил мудофаа армияси томонидан тасдиқланди, аммо айнан қанча одам асир олинганига аниқлик киритилмади.
Мавзуга оид

11:06 / 14.07.2025
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда

18:31 / 13.07.2025
Исроилнинг Ғазога зарбаси оқибатида сув учун навбатда турган болалар ҳалок бўлди

23:05 / 11.07.2025
Исроил армияси ҲАМАСнинг олти нафар қўмондони ўлдирилганини маълум қилди

12:46 / 10.07.2025