Тошкентдаги айрим савдо мажмуаларида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда
Ўқув машғулотлари шаҳарда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, одамлар гавжум жойларда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Пойтахтда жойлашган айрим савдо мажмуаларида Тошкент шаҳар ИИББ, Миллий Гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган режага мувофиқ навбатдаги ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ўқув машғулотлари шаҳарда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, одамлар гавжум жойларда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида амалга оширилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар! Хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ва хавотирга берилмаслигингизни ҳамда вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Барча ҳаракатлар шаҳримизнинг тинчлик ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид

12:30
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

00:21
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

20:17 / 07.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?

10:06 / 07.06.2025